БМТ қоғозбозлик ва нотўғри бошқарув сабабли ўз салоҳиятини тўлиқ намоён қилмаган. АҚШ БМТнинг энг йирик донори сифатида керакли натижаларни кўрмаяпти ва шу сабабли ташкилотни ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп айтиб ўтди.

Трамп бу ҳақда БМТни ислоҳ қилиш бўйича ўтказилаётган анжуманда айтган.

“Биз сармояларимизга яраша натижаларни кўрмаяпмиз. Бизга бутун дунё бўйлаб одамлар ишончини қайтара оладиган БМТ керак. БМТ ишламайдиган эски усуллар асири бўлиши керакмас”, деб қўшимча қилган Трамп.