Украина келаси йилда мудофаа ва хавфсизлик харажатларини мос равишда - 21 ҳамда 14 фоизга оширади. Бу мамлакатнинг 2018 йилга мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасида назарда тутилган. Бу ҳақда РИА Новости Украина Олий радаси расмий сайтига асосан хабар бермоқда.

2018 йилга мўлжалланган Украина давлат бюджетининг лойиҳасида Мудофаа вазирлигини молиялаштириш, 2017 йил билан таққослаганда, 21 фоизга ошириш кўзда тутилган. Бу 3,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этади.

Бу маблағдан 624,3 млн. доллар қурол-яроғ, ҳарбий техникаларни таъмирлаш, модернизация қилиш ва харид қилишга йўналтирилади.

Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ишига харажатлар ўтган йил билан солиштирганда 14 фоизга ошиши назарда тутилган. Бу 6,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этади.

Аввалроқ Порошенко Украина мудофаа бюджетини миллиард долларга оширгани хабар берилганди.