Юридик хизмат ходимлари лавозимларига тайинлаш учун келишилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Адлия вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бош юрисконсульти лавозимига келишиш учун тақдим этилган номзод Амириддин Анорбоев, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бош юрисконсульти лавозимига Ёрқул Сафаров, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази юрисконсульти лавозимига Шерзод Ғаниев, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бош юрисконсульти лавозимига Дилноза Абдураҳманова, Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни қўриқлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бош юрисконсульти лавозимига Мадина Мирвакулова, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази” давлат унитар корхонаси юрисконсульти лавозимига Равшан Раҳимовлар тавсия этилган лавозимга лаёқати ва касбига муносиблигини аниқлаш мақсадида суҳбатдан ўтказилди.

Суҳбат жараёнида уларнинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳалари, шу жумладан конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи ва меҳнат ҳуқуқи соҳалари, шартномавий-ҳуқуқий фаолият ва суд ишларини юритиш асослари бўйича билимлари ўрганилди.

Номзодларнинг билими, шунингдек иш тажрибаси ҳисобга олиниб, улар суҳбатдан ўтган, деб топилди.