Сингапурда навбатда туришни ёқтирмайдиганларга ёрдам таклиф қилувчи iQueue стартапи ишлай бошлади. Сизнинг ўрнингизга буни компания ходимлари қилишади. Айни вақтда компанияда 10 нафар “профессионал навбат кутувчилар” ишламоқда. Улар концертга чипта ёки чекланган миқдордаги кроссовкалар учун сизнинг ўрнингизга навбатда туриб беришлари ва олинган маҳсулотларни сизнинг уйингизга элтиб беришлари мумкин.

Уларнинг бир соат навбатда туришлари 20 Сингапур доллари, 3 соат туришлари 35 ва 8 соат туришлари 85 Сингапур долларига айланади.

Фото: meduza.io

Ушбу стартап хизматидан кимдир фойдалангани борасида ҳеч нарса маълум эмас.