Венесуэла президенти Николас Мадуронинг маълум қилишича, унда Иосиф Сталин билан ташқи кўринишда ўхшашлик бор экан. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Жаҳонда мени Кариб минтақаси Сталини, деб ҳисобловчи кишилар бор, ҳамда мен унга ўхшайман. Олдимдан бир қараб кўринг. Мен кўзгуга қараб, Сталинга жуда ўхшаш эканимни кўп бора пайқаганман», - деган у VTV каналидаги якшанба кунги теледастурда.

Жорий йилнинг июль ойи ўрталарида Мадуро ўзини Саддам Ҳусайнга ўхшатганди.