Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши  курашиш бўйича ички назорат қоидаларигаўзгартиришлар киритилди (2017 йил 5 сентябрь). Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
 
Тузатишлар билан улар амалга оширилганда банклар мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни кўришлари керак бўладиган бир марталик банк операциялари миқдори оширилди. Энди ЭКИҲнинг 500 бараварига (илгари – ЭКИҲниг 100 баравари) тенг ёки ундан ошган сумма қуйидаги ҳолларда лозим даражада текшириш учун асос бўлади:

•  жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютаси сотилишида;
•  жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасининг майдаланишида, алмаштирилишида ва (ёки) бошқа чет эл валютасига айирбошланишида (конверсия);
•  жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасининг инкассога ва (ёки) экспертиза учун қабул қилинишида.
 
Маълумот учун: тижорат банклари томонидан мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт: 

•  тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва у қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширишни; 
•  мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялашни; 
•  ўрнатилган иш муносабатлари ёки ўтказилиши режалаштирилаётган операцияларнинг мақсади ва характерини ўрганиш;  
•  мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказишни.