2017 йил 21 сентябрь куни ​Шайхонтоҳур тумани “ЖАР” спорт соғломлаштириш комплексида соат 10.00дан 17.00 га қадар  Бўш (вакант) иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда комплекс матбуот хизмати Kun.uz'га хабар берди. 


"Ушбу  меҳнат ярмаркасида 60га яқин корхона-ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 812 та бўш иш жойлари билан тадбирда иштирок этишлари кутилмоқда. Шунингдек, 
ярмаркага ишсиз фуқаролар, жазони ўтаб чиққан ва бугунги кунда ишсиз бўлган фуқаролар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ташриф буюриши рағбатлантирилади", дейилади хабарда.