Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди (4 сентябрь 2017 йил).

Norma.uz’нинг ёзишича, тузатишлар юк ташиш ва махсус мақсадларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари импортига дахл қилди. ТИФ ТН коди 8705 10 009 0 бўйича юк кўтариш қобилияти 50 тн гача (илгари – 25 тн.гача) бўлган автокранларга имтиёзлар татбиқ этилмайди.

Шундай қилиб, кўрсатилган автокранларни импорт бўйича олиб киришда 70 + 3 АҚШ доллари/куб см ставка бўйича импорт божхона божи, шунингдек 20% ҚҚС тўланади.

Тузатишлар 3 ой ўтгандан кейин кучга киради.