Lada Vesta SW (station wagon — универсал) моделининг нархи Comfort комплектациясидаги версияси учун 639,9 минг рублдан автомат узатмалар қутисига эга максимал жиҳозланишдаги Cross версияси учун 847,9 минг рублгачани ташкил қилади. Бу ҳақда машинани ишлаб чиқарувчи "АвтоВАЗ" компанияси маълум қилди. 

"2017 йил 19 сентябрдан Lada’нинг барча дилерларида Lada Vesta SW ва Lada Vesta SW Cross учун буюртмалар олина бошланади. Қўшимча равишда туманга қарши фаралар, 16 дюймли енгил қотишмали дисклар ва олд ойна иситгичига эга Image пакетини сотиб олиш мумкин. Машинанинг бу опцияларга эга версияси 662,9 минг рублдан таклиф қилинади", дейилган хабарда.

Luxe комплектациясидаги версия 702,9 минг рублдан бошлаб таклиф қилинади, унга олд ўриндиқларнинг бел қисмида ёнлама хавфсизлик ёстиқчалари, ёмғир ва ёруғлик датчиклари, олд ойна иситгичи, автоматик иқлим-назорати, иккинчи пол панели ва юкхона учун органайзер, олд эшиклар ёритгичи киради. Таркибига орқани кўрсатувчи камера кирувчи Multimedia ва орқа ўриндиқлар иситгичи ва навигацияга эга Prestige пакетлари учун мос равишда 24 минг ва 42 минг рубл қўпроқ тўланади.

Lada Vesta SW Cross учун нархлар 755,9 минг рублдан бошланади. Бу пуллар учун 1,6 литрга эга двигателли ва механик узатмалар қутисига эга Luxe комплектациясидаги автомобиль таклиф қилинади. 1,8 литрли двигателга эга бундай машинанинг механик узатмалар қутисига эга версияси 804,9 минг рублга, автоматик узатмалар қутисига эга версияси эса 829,9 минг рублга айланади. Lada Vesta SW Cross’нинг автоматик узатмалар қутиси ва Prestige пакетига эга энг қимматбаҳо версияси 847,9 минг рубль туради.

Янги машина "АвтоВАЗ"нинг Ижевскдаги заводида 11 сентябрдан ишлаб чиқарила бошланди. 

Таъкидланишича, "АвтоВАЗ"нинг 2017 йилнинг илк 8 ойига кўра савдолари ҳажми 15,5 фоизга ошиб, 193 минг автомобилгача етган.