Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Хаитов Халқаро Меҳнат Ташкилотининг «Ўзбекистон Республикасида Муносиб меҳнат бўйича Мамлакат Дастурини амалга оширишни» қўллаб-қувватлаш лойиҳаси катта техник маслаҳатчиси А.Хаузенни қабул қилди. Учрашувда, шунингдек, Халқаро муносабатлар ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан ишлаш шўъбаси бошлиғи Б.Алимухаммедов ҳам иштирок этди.

Ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад - Муносиб меҳнат бўйича Мамлакат Дастури доирасида турли лойиҳалар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш.

Томонлар 2017-2020 йилларга мўлжалланган «Муносиб меҳнат бўйича Мамлакат Дастури»ни амалга ошириш доирасида ХМТ билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича фикр алмашдилар.

Учрашув якунида томонлар келгусида ҳам икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келишиб олдилар.