Тоғ-кон ва йўл қурилиши техникалари бўйича дунёнинг етакчи компанияси Caterpillar қимматли қоғозлари нархи 2 фоизга ўсиб, UBS ҳисоботи эълон қилинганидан сўнг тарихий энг юқори қийматини янгилади. Унинг бир дона оддий акцияси 124,15 долларни ташкил этмоқда. UBS таҳлилчилари Caterpillar акциялари учун тавсияларни «бетараф» даражадан «харид қилиш» даражасига ўзгартирди. 

Уларнинг фикрича, келаси йилда тоғ-кон қазиб олиш ускуналари бозорида ўсиш кутилмоқда, фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун сармоявий харажатлар ўсади. Буларнинг барчаси Caterpillar даромади ошишига имкон беради. 

Бундан ташқари, экспертларга кўра, АҚШда хусусий қурилиш бозори ҳам ўсиши кутилаяпти. Шу билан Caterpillar акцияларининг тавсия қиймати ҳам 116 доллардан 140 долларгача оширилди. UBS, шунингдек, ҳар бир акциядан 2018 йилда кўриладиган даромадни 5,9 доллардан 7,5 долларгача оширди. 

Умуман, йил бошидан бери Caterpillar акциялари 33 фоизга қимматлашди.