19 сентябрь куни «Ўзэкспомарказ»да ICTWEEK Uzbekistan – 2017 АКТ ҳафталиги доирасида илк расмий тадбир ICT Summit 2017 анжумани ташкил этилди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири биринчи ўринбосари Олимжон Умаров саммитни очиб берди. 

Анжуман давомида Huawei Tech Investment Tashkent компаниясининг бош директори Ван Пэн, Жаҳон банкининг Рақобат стратегияси бўйича маслаҳатчиси Судан Рандип, Huawei Technologies Co. компаниясининг техник директори Пол Майкл Сканлан, IBM мижозлар технологиялари маркази ходими Станислав Кладов ва бошқа компанияларнинг вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этишди ҳамда соҳадаги эришилган тажриба ҳақида ўртоқлашишди.

Саммитдан сўнг соат 14:00да ICTEXPO-2017 кўргазмаси очилди. «KUN.UZ» мухбирининг ушбу ҳафталикнинг биринчи кунидан тайёрлаган фоторепортажини томоша қилинг. 

Кўргазма 19-21 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Батафсил маълумотларни ictweek.uz сайтидан олиш мумкин.