Халқаро тўловлар банки биринчи марта ваюта деривативлари ортида яширинган глобал долларли мажбуриятлар ҳажмини илк марта ҳисоблаб чиқди. Унга кўра, жаҳон ЯИМнинг 18 фоизини ташкил этувчи бу қарздорлик бухгалтерлик ҳисоботларида кўзга ташланмайди.
 
АҚШ ташқарисидаги нобанк ташкилотларида (хеж-фондлар, номолиявий компаниялар, давлат идоралари ва б.) 13–14 трлн доллар миқдорида ҳисобга олинмаган қарзлар мавжуд. Улар валюта деривативлари, жумладан валютаа своплари (FX swaps, currency swaps) ва валюта форвардлари бўйича долларлии мажбуриятларидир, дея баҳолаган Халқаро тўловлар банки (BIS).

«Бу қарзлар кўринмай қолишига сабаб — молиявий ҳисоб-китоблар ва ҳисоботлар уни дериватив сифатида қайд этади, — деб ёзади иқтисодчилар Клаудио Борио, Роберт Нил Макколи ва Патрик Макгвайр. — Улар ҳақида ҳисоботларга бириктирилган эслатмаларда маълум қилинади».

2016 йил охирига келиб глобал валюта бозоридаги своплар ва форвардлар ҳажми BIS маълумотларига кўра, 58 трлн долларни ташкил этган. Бу Жаҳон банки ахборотига биноан жаҳон ЯИМнинг 77 фоизини ташкил этади. Мазкур шартномаларнинг камида 90 фоизида валюталардан бири сифатида Америка доллари танланган.