Хитойнинг шарқий ҳудудидаги Шандун вилояти соҳилларида 10 нафар экипаж аъзоси бўлган балиқчилик кемаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Синхуа агентлиги хабар қилмоқда. 

Ҳалокат ҳақидаги хабар Вэйхай шаҳри денгиз қутқарув марказига маҳаллий вақт билан 5:00 атрофида келиб тушган. 37 кема иштирокидаги қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Кема экипажи тақдири номаълумлигича қолаяпти. 

Ҳодиса сабаблари ҳам ўрганилмоқда.