Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантоснинг Лотин Америкаси давлатлари етакчиларининг АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувида маълум қилишича, Лотин Америкаси давлатлари Венесуэладаги вазиятнинг ҳарбий ечимини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда El Nacional хабар бермоқда.

«Биз президент Трампга яна бир бор тасдиқладик – исталган ҳарбий аралашув Лотин Америкаси давлатлари томонидан қўллаб-қувватланмайди», - деган Сантос.

Аввалроқ Трамп Венесуэла бўйича чақириқ билан чиққани хабар берилганди.