Mercedes-Benz’нинг норвегиялик дилерлари EQ брендининг электр кроссоверига буюртмалар олишни бошлашди. 

Ҳозирча машина фақатгина Generation EQ Concept прототипи кўринишида мавжуд. Немислар уни ўтган йил Париж автосалонида намойиш қилишганди. Модель конвейерга 2019 йилда қўйилади ва EQC модели сифатида сотилади. Машинанинг серияли версияси концептнинг дизайнини сақлаб қолиши тахмин қилинмоқда.

Фото: kolesa.ru
Фото: kolesa.ru

Норвегия бежизга электрокроссоверга буюртмалар олиш бошланган биринчи давлат бўлмади, бу давлатда "яшил" моделлар катта талабга эга. Мижоз буюртма қолдириши учун 20019 крон миқдорида пул тўлаши лозим. Агар мижоз машинани харид қилиш истагидан қайтса, унда тўланган пуллар қайтарилиб берилади.

Фото: kolesa.ru

EQ’нинг қолган электрокарлари каби кроссовер янги платформада қурилади. Дастлабки маълумотларга кўра, кроссовернинг савдога чиқариладиган версияси концепт каби куч қурилмаси олади. Generation EQ иккита электр мотор ва 70 кВт-соат сиғимга эга литий-ионли батареялар блоки билан жиҳозланган. Двигателларнинг умумий қуввати 408 от кучини беради, юриш захираси эса 500 км ни ташкил қилади. 

Фото: kolesa.ru
Фото: kolesa.ru

Кроссовердан кейин бозорга эҳтимол электр хэтчбек чиқарилади. Ушбу моделнинг концепти EQA Франкфурт мотор-шоуси доирасида тақдим қилинганди. Daimler 2020 йилгача камида 10 та электр модел сотишни режалаштирмоқда.