Москва шаҳрида маъмурий бинолардан эвакуация қилишнинг янги тўлқини бошланди, пойтахтдаги тўққиз манзил бўйича миналаштиришга доир қўнғироқлар келиб тушди. РБК нашри ИИВдаги манбасига асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

Маълумотларга кўра, Москвада «Таганский», «Богородское», «Кузьминки», «Нагорний», «Новогиреево», «Солнцево», «Лефортово» ва «Внуково» туманлари кенгашлари эвакуация қилинган. 

Бундан ташқари, Марказий болалар дўкони (МБД)да ҳам эвакуация ишлари амалга оширилмоқда. "Бинони текшириш ишлари ҳали якунланганича йўқ", - дейди РБК манбаси. Манбага кўра, савдо марказидан 1,5 минг киши эвакуация қилинган.

Гувоҳлар Марказий болалар дўкони олдида олинган сурат билан бўлишишган. Суратда савдо марказига ФВВ ва полиция ходимларининг келганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари, Москвадаги "Известия" газетаси таҳририяти ҳамда "Звездний" кинотеатрида ҳам эвакуация ишлари ўтказилган.