Саудия Арабистони ҳукумати бензин ва авиаёқилғига имтиёзларни бекор қилиб, уларнинг нархини дунё даражасигача кўтариш ғоясини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Бунинг натижасида қиролликда 91-бензин нархи 80 фоизга, яъни 1,35 риалгача (0,36 долларгача) кўтарилиши мумкин.

Манбалар бу қарор жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида қабул қилиниши, нархлар эса 2018 йилда ошиши мумкинлигини айтишмоқда.

Таъкидланишича, қироллик 2014 йилда нефть арзонлашиб кетгандан кейин давлат харажатларини қисқартирмоқда. ОАВда тушунтирилишича, бюджетга босимни камайтириш учун субсидияларни қисқартириш лозим.

Қиролликда охирги марта ёнилғи нархи 2015 йилда кўтарилган эди.