Украина уч йил ичида қитъадаги энг кучли армиялардан бирини яратади. Бу ҳақда мамлакат президенти Пётр Порошенко маълум қилди.

«Мен шунга ишонаманки, биз қитъадаги энг кучли армиялардан бирини уч йил ичида ярата оламиз», - дея давлат раҳбарининг сўзларини келтиради УНИАН.

Шунингдек, Порошенконинг айтишича, АҚШ Украина қўшинларининг кучайишига ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.

Аввалроқ Порошенко Украина мудофаа бюджетини миллиард долларга оширгани хабар берилганди.