«Зенит» РФПЛнинг 10-тури доирасида «Уфа»ни мағлуб этди. Санкт-Петербургдаги «Санкт-Петербург» стадионида кечган баҳс мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Себастьян Дриусси рақиб дарвозабонини алдаб ўтиб, гол урди. Биринчи бўлим ўрталарида Доменико Кришито белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди.

Баҳснинг 77-дақиқасида Артём Дзюба тўпни Кристин Нобоага узатди, у эса, ўз навбатида, уни Александр Кокоринга етказиб берди ҳамда учрашувдаги ҳисоб якуний кўриниш олди.

«Зенит» (24 очко) РФПЛ турнир жадвалида етакчилик қилмоқда, «Уфа» (10) – 11-ўринда.

Москванинг «Локомотив» жамоаси эса «Амкар»га имкониятни бой берди. Россия пойтахтидаги «РЖД Арена (Локомотив)» стадионида кечган баҳс меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашув бошларида «темирйўлчилар» Павел Комоловнинг бурчакдан етказиб берган тўпини қайтаришди, бироқ Михаил Гашченков тўпга биринчи бўлиб етиб келди ҳамда уни дарвоза тўрига аниқ жойлаб қўйди.

«Локомотив» 20 очко билан учинчи ўринда қолмоқда, «Амкар» (8) – 14-поғонада.

Локомотив – Амкар 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 
0:1 – 1 Гашченков.
Локомотив – Гильерме, Баринов (Коломейцев, 46), Кверквелия, Пейчинович, Денисов, Фарфан, Денисов (Рибус, 46), Ан. Миранчук, Фернандеш, Миранчук, Эдер.
Амкар – Нигматуллин, Милькович, Конде, Белоруков, Сиваков, Занев, Браун Форбс (Салугин, 21), Зайцев, Баланович (Рязанцев, 86), Комолов, Гашченков(Голь, 64).
Огоҳлантиришлар: Белоруков (14), Пейчинович (39), Конде (64).
 
Зенит – Уфа 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар:
 1:0 – 9 Дриусси, 2:0 – 22, Кришито пенальти, 3:0 – 77 Кокорин.
Зенит – Лунев, Смольников, Иванович, Маммана, Кришито, Ерохин, Краневиттер (Паредес, 86), Нобоа (Капленко, 82), Кокорин, Дзюба, Дриусси(Ригони, 64).
Уфа – Беленов, Живоглядов, Табидзе, Аликин, Стоцкий, Засеев (Салатич, 75), Пауревич, Обляков (Ванек, 64), Йокич, Фатаи (Сисуев, 72), Игбоун.
Огоҳлантиришлар: Пауревич (83), Игбоун (90).