2017 йил 14 сентябрь куни соат 15:00 ларда, Сергели туманида жойлашган “А.Турбанов” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ва ЙПХ ходимлари томонидан, “Спарк” русумли автоулов тўхтатилиб текширилганда, ушбу автоулов йўловчиси 1992 йилда туғилган А.А.М.га тегишли спорт сумкаси ичида оғирлиги 3 килограмм 535 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси (экспертиза хулосасига кўра) аниқланиб олинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.