Москва Люблин суди «Соцгоспроект» фондининг мухолифатчи Алексей Навальний ҳамда у асос солган Коррупцияга қарши кураш Фонди қаршисидаги ишбилармонлик обрўсини тиклашни сўраб ёзган аризасини қаноатлантирди, деб хабар қилмоқда «Интерфакс» агентлиги.

Аризада ККФ фильмида ҳақиқатга мос келмайдиган, яъни йирик ер участкасига эга данғиллама уйнинг «Соцгоспроект»га ҳадя қилиниши Алишер Усмоновнинг пораси эканини таъкидловчи маълумотлар борлиги қайд этилган. Ушбу маълумотлар эса ҳақиқатга мос келмайди ва фонд обрўсига путур етказади. 

Суд қарорига мувофиқ, Навальний ва ККФ қарор кучга кирганидан 10 кун мобайнида суд аризадаги маълумотларни рад этиши ҳамда ўз ресурсларида жойлаштирилган фильмдан мазкур маълумотлар қайд этилган лавҳаларни олиб ташлаши керак. 

Навальний вакили Иван Ждановнинг хабар қилишича, суд қарори устидан апелляция аризаси топширилади.