АҚШлик олимлар сувўтлар сабабли Аляскадаги қор тезроқ эриётганини аниқлашди. Бу ҳақда улар Nature Geoscience журналида маълум қилишди.

Chlamydomonas nivalis қутб ҳудудларида чучук сувларда ўсувчи сувўтлар бўлиб, пушти рангга эга. Олимлар сувўтлар ранги туфайли эгаллаган ҳудудлар оддий қордан кўра кўпроқ иссиқлик ютишини тахмин қилишди. 

Улар сувўтлар билан қопланган бир нечта ҳудудларни ажратиб, улардан бирини сув билан суғоришган, иккинчисини эса ўғит билан тўйинтира бошлашган, яна бир ҳудуд сувўтлардан тозаланган.

Ўғитлар сабабли сувўтлар 4 марта, сув эвазига эса 1,5 марта тезроқ ўса бошлаган. Олимлар сувўтлар ўсган ҳудудларда 100 кун давомида муз қатламининг эриш тезлигини ўлчашган. Аниқланишича, сувўтлар қанчалик кўп бўлса, муз шунчалик тез эриган. Бундан ташқари, эриган сув сувўтларни тўйинтириб, уларнинг ўсишини янада жадаллаштирган. 

Олимлар ҳисоб-китобларига кўра, Аляскада сувўтлар муз эришини ўртача 17 фоизга тезлаштиради. Уларнинг фикрича, бундай ҳолат бошқа музликларда ҳам кузатилиши мумкин.