Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети Урганч Давлат Университети ва Хоразм Маъмун Академияси билан ҳамкорликда 2017 йилнинг 20-28 сентябрь кунлари Хива шаҳрида “Конденсацияланган муҳитлар физикасида янги ютуқлар: Квант транспорти, топологик эффектлар ва пастки меъёрлардаги тизимларда энергиянинг ўзгариши” мавзусида халқаро анжуман ташкил этмоқда.

Анжуман конденсацияланган муҳитлар физикаси, функционал материаллар, квант технологияларнинг энг муҳим йўналишларини қамраб олади.

Тадбир ишида 20дан ортиқ давлатдан таклиф этилган 42 эксперт иштирок этади, шунингдек, Ўзбекистондан 70дан кўпроқ ёш олимлар ва профессорлар, талабалар қатнашади.