Шимолий Корея АҚШга таҳдид қилган тақдирда, АҚШнинг КХДРни йўқ қилишдан бошқа чораси қолмайди, деди АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ минбаридан туриб. 

"АҚШ сабрли, АҚШ кучли, лекин агар бизни ёки иттифоқдошларимизни ҳимояланишга мажбур қилишса, Шимолий Кореяни буткул кўкка совуришдан бошқа йўлимиз қолмайди. "Ракета-инсон" (Ким Чен Ин) ўзи ва ўз режими учун "суиқасд" миссиясини бажармоқда. АҚШ (КХДРни йўқ қилишга) тайёр ва қодир, бироқ бунга ҳожат йўқлигига умид қилмоқда", - деди Америка президенти.

Трамп КХДР қандай йўл тутишини кутишни таклиф қилди. "КХДРнинг денуклеаризация — уларнинг ягона келажаги эканини англашдан бошқа йўли йўқлигини тушуниб етадиган вақти келди", - деди у. 

Трамп БМТ Хавфсизлик Кенгаши яқинда КХДР бўйича резолюция қабул қилганини таъкидлаб ўтди. "Мен Хитой ва Россияга санкцияларни қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Барчангизга раҳмат. Шундай бўлса-да, яна қиладиган ишларимиз кўп. "Ким режими"ни мағлуб қилиш учун барча мамлакатларнинг биргаликда ишлайдиган вақти келди", - қўшимча қилди Америка етакчиси.