АҚШ президенти яна бир бор Эрон билан ядро шартномасини қоралади. У БМТ Бош ассамблеясидаги чиқиши давомида шундай баёнот билан чиқди

"Эрон билан ядро шартномаси - АҚШга зиён етказади", - деди у ва Эрон "бузғунчи ва дунё тинчлигига раҳна солувчи хатти-ҳаракатлари"ни давом эттираётгани, халқаро ҳамжамият уни тўхтатиши кераклигини таъкидлади. 

Трампнинг сўзларига кўра, Эрон ҳукумати ўз диктатурасини сохта демократия билан ниқобламоқда. Шу тариқа, ҳукумат ўзининг "гуллаб-яшнаётган бой тарих ва маданиятга эга мамлакати"ни "яккамохов"га айлантирган. 

Бундан аввал Эрон президенти Ҳасан Руҳоний CNN телеканалига берган интервьюсида Трамп Эрон билан ядро шартномасидан воз кечса, бу Қўшма Штатларга  "қиммат"га тушиши мумкинлигини айтиб ўтган. 

Эрон президенти "америкаликлар ўзларига фойда келтирмайдиган нарса учун бундай "баланд нарх" тўлашни истамаслиги"га умид қилган. Унинг айтишича, агар АҚШ президентининг маъмурияти ядро шартномасидан чиқса, бу  халқаро ҳамжамиятнинг Вашингтонга бўлган ишончига путур етказади.