19 сентябрдан 20 сентябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 дан, Нью-Йорк вақти билан эса 16:00 дан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги маърузаси “Ўзбекистон” ва “Ўзбекистон 24” телеканаллари орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади. Бу ҳақида Президент матбуот хизматида маълум қилинди. 

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг маърузасини БМТнинг расмий сайти орқали ҳам кузатишингиз мумкин. 

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президенти Польша ва Миср давлатлари раҳбарларидан сўнг маъруза қилади.

Йирик сиёсий тадбирда БМТ фаолиятини ислоҳ этиш, дунё ҳамжамиятининг янги ривожланиш мақсадлари сари якдил қадам ташлашга келишиб олиш, терроризм ва сепаратизм кўринишида ҳаракатларга барҳам бериш каби масалаларга тўхталиб ўтилади.