Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Люксембургда Ўзбекистон Республикаси ва Люксембург Герцоглиги ўртасида 1997 йил 2 июльда Люксембург шаҳрида имзоланган, икки ёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённомани имзолаш маросими бўлиб ўтди. 

Баённома Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ҳамда Люксембург Молия вазири Пер Граминя томонидан имзоланди.

Баённома билан Конвенцияга солиқлар шаффофлигининг халқаро стандартларига жавоб берадиган янги тартиблар киритилмоқда.