АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Жанубий Корея мудофаа вазири Сон Ён Му билан тактик ядро қуролини мамлакатга қайтариш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда The Washington Post нашри ёзмоқда.

Газетанинг хабар қилишича, Мэттис ушбу масалани 30 август куни жанубий кореялик ҳамкасби билан учрашганида муҳокама қилганини тасдиқлади. Шу билан бир вақтда, у ядро қуролини қайтариш ғоясини қўллаб-қувватлашига ойдинлик киритмаган. Сон Ён Му бу фикрни “ўйлаб кўриш лозим бўлган муқобил йўл” деб атаган. 

Бундан аввал Сеул маъмурияти Жанубий Кореяда ядро қуролини жойлаштириш масаласини кўриб чиқмаётганини билдирган эди. 

Америка ядро қуроли 1991 йили икки Корея давлати ўртасида ядрога қарши декларация имзоланганидан сўнг Жанубий Кореядан олиб чиқиб кетилганди.