Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига етиб борди. 

Мирзиёевни Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм кутиб олган. 

Шавкат Мирзиёев бугун, 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси умумий музокараларида нутқ сўзлайди. 

«Ўзбекистон 24» телеканали президентнинг аэропортда кутиб олиниши жараёнидан лавҳа тақдим этди.