Бразилия футбол Конфедерацияси маъмурияти миллий чемпионатнинг ҳал қилувчи турларидан бошлаб видеотакрорлар тизимини жорий этиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, янги технологиялар жорий тақвим йилининг ўзидаёқ амалда фойдаланишга топширилади. Ҳозирги вақтда тизим синовдан ўтказилмоқда. Янги технология бўйича назарий ва амалий тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 

Бразилия конфедерацияси раҳбари Марко Поло Дель Неронинг шахсан ўзи сўнгги вақтларда маҳаллий чемпионат — А серия ўйинларида ҳакамларнинг хатолари кўпайиб кетгани сабабли тезроқ бу тизимни жорий қилишни истамоқда.