Американинг FlightWave Aerospace Systems технологик стартапи водородли ёнилғи элементларида ишлайдиган Jupiter-H2 дронининг ишлаб чиқилгани ҳақида маълум қилди. У бундай ҳажмдаги бошқа учувчисиз қурилмалардан фарқли ўлароқ, икки соатдан ортиқ ҳавода парвоз қилиши мумкин, литий аккумуляторларида ишлайдиган дронлар эса тахминан ярим соат фаолият кўрсатади. 

Ёнилғини сақлаш учун дроннинг юқори қисмида 3 литрли водород баки мавжуд. Водородли ёнилғи элементи 650 ватт қувватга эга. Учувчисиз қурилма кучи 1,3 килограмм оғирликдаги фойдали юкни таший олади. Jupiter-H2 дронидан почтачи сифатида фойдаланиш учун шунинг ўзи етарли. 

Ҳозирда янги қурилма синовдан ўтказилмоқда. Муваффақиятли натижаларга эришилган тақдирда 2018 йилда дронни серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.