Швейцария прокуратураси ходимлари нима учун ўн минглаб евро купюраларини Женевадаги UBS Group AG молиявий холдинг бўлимининг ҳожатхонасига ташлаб кетилганини аниқлаштиришмоқда. Bloomberg'да хабар берилишича, шаҳар банкларидан бирининг   ҳожатхонасида 500 евролик купюралар сочиб кетилган. 

Бир неча кун аввал қўшни уч ресторан ҳожатхоналарига ҳам 500 евролик банкноталар сочиб кетилган. Шуниси қизиқки, евролар қайчи билан майда бўлакларга бўлинган бўлган. 

Дастлабки суриштирувларга кўра, банкноталарнинг умумий суммаси 100 минг еврога яқинни ташкил қилган. Пулларни ҳожатхоналарга испан миллатига мансуб икки аёл ташлаган бўлиб чиққан. Прокуратура ҳозирда пулларнинг қаердан олингани борасида тергов олиб бормоқда. 

Женева прокуратураси вакилининг сўзларига кўра, Швейцарияда банкноталарнинг йўқ қилиниши жиноят ҳисобланмайди, бироқ ҳуқуқ-тартибот органлари бунинг ортида ким турганини аниқлаш мақсадида тергов ишларини давом эттиришади.