Советлар Иттифоқи армияси подполковниги, 1983 йилда ядро урушининг олдини олган Станислав Петров 2017 йилнинг май ойида ҳаётдан кўз юмди. Бу маълумотни «Звезда» телеканалига унинг ўғли тасдиқлаган. «Ҳа, мен тасдиқлайман, у майда вафот этди», - деди Дмитрий Петров.

«Совуқ уруш»нинг энг асосий қаҳрамонларидан бири бўлган 77 ёшли Петров вафот этгани ҳақида Германиянинг WAZ газетаси 14 сентябрь куни ёзди. Кейинчалик, 18 сентябрь куни Американинг The New York Times газетаси ҳам мақола эълон қилди. Нашр маълумотларига кўра, Петров 19 май куни Москва вилоятининг Фрязиносидаги ўз уйида зотилжам касаллиги туфайли ҳаётдан кўз юмган.

1983 йилда подполковник Петров, огоҳлантириш тизими АҚШ ҳужум қилгани ҳақида хабар берганида, марказга бу ҳақда айтмасликка қарор қилиб, бу техник хатолик эканини тахмин қилган. Унинг тахмини тўғри бўлиб чиқди, ҳамда аксариятнинг фикрича, Петров шу тариқа ядро урушининг олдини олган. Суриштирув ишларида аниқланишича, датчиклар булутдан акс этган қуёш нурларини Америка ракетасининг учирилиши, деб қабул қилган.

2014 йилда 1983 йилги ҳодисаларга бағишланган фильм экранларга чиқди. Картина даниялик режиссёр Питер Энтони томонидан суратга олинган бўлиб, «Оламни қутқарган инсон» деб номланди ҳамда унда подполковник ўзининг ролини ўйнаб берган. Шунингдек, фильмда Кевин Костнер, Роберт Де Ниро, Мэтт Дэймон, Эштон Катчер, Наталия Вдовина ва Сергей Шнирев роль ижро этган.

Фото: Statement Film

 «Оламни қутқарган инсон» (2014) фильмига постердан лавҳа

Фото: Statement Film

«Оламни қутқарган инсон» (2014) фильмидан кадр 

Фото: AP

Станислав Петров Фрязинодаги квартирасида, 2015 йил 

Фото: Reuters

 Станислав Петров Баден Бадендаги German media award маросимида, 2012 йил

Фото: AP

Станислав Петров Фрязинодаги квартирасида, 2015 йил 

Фото: Global Look Press

Станислав Петров Баден Бадендаги German media award маросимида, 2012 йил