Apple корпорациясининг бош директори Тим Кук iPhone X учун белгиланган 1000 долларлик нархни  "оқилона" деб ҳисоблайди. У ABC каналининг Good Morning America шоусида шу ҳақида маълум қилди. 

"Бу сиз олаётган технологиялар учун оқилона нарх. Маълум бўлишича, аксарият одамлар телефон учун узоқ вақт давомида ҳисоблашиб юришар экан. Шундай экан, ҳамма ҳам телефоннинг бор нархини биттада эълон қилавермайди. Бундан ташқари, кўпчилик аввалги смартфонини олдиндан сотади, баъзи сотувчилар эса уларга чегирмалар таклиф қилишади", - дея таъкидлади Кук. 

Шунингдек Apple раҳбари iPhone X'даги Face ID хавфсизлигига доир саволларга жавоб берди. У барча маълумотлар фақат қурилманинг ўзида сақланиши ва ҳеч қаерга юкланмаслигини таъкидлади. 

iPhone X 12 сентябрь куни Apple корпорациясининг Калифорниядаги тақдимотида намойиш қилинди. Смартфон деярли бутун фронтал панелни эгалловчи 5,8 дюймли OLED-дисплейга эга бўлди. Шунингдек қурилма янги камера ва симсиз зарядка билан таъминланди. Телефон сотувларига ноябрь ойида старт берилади.