Шу йилнинг бошида Samsung ва Artel компаниялари вакиллари биргаликда кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш тўғрисида ўзаро музокара ўтказишди. Март ойининг бошида 5та янги кир ювиш машинаси ишлаб чиқариш тўғрисида битим тузилди ва ўша вақтнинг ўзидаёқ ишлаб чиқаришга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

Шу дақиқадан бошлаб Artel заводида Samsung компаниясининг 5 та янги кир ювиш машиналарини ишлаб чиқариш бошланди. Янги чиқаётган моделлар дизайнида урғу бежиримликка қаратилган. Қора ва кристалл қора, оқ ва кристалл оқ, кумуш ранг ва кристалл кўк рангларида тус олган Samsung кир ювиш машиналари нигоҳингизни ўзига жалб этади. Ички хусусиятлари ҳам, худди ташқари кўринишидек ёқимли таассурот қолдиради.

Фото: Artel 

Эски нусхадаги кир ювиш машиналарнинг энг катта муаммоларидан бири, бу ювилаётган кийимларга шикаст етказиши эди. Эҳтиёткорлик билан ювилиши керак бўлган кийимлар ювилганидан кейин кийиб бўлмайдиган аҳволга келиш  эҳтимоли жуда баланд бўлган. Samsung кир ювиш машиналарида ишлатилаётган Diamond барабанлари силлиқ ромб шаклидаги бўртқичларга эга. Улар кийимларни жудаям эҳтиёткорлик билан тозалайди ва сув оқиб чиқиши учун мўлжалланган тешикчалар кийимларни барабан сиқиб қолишидан ҳимоя қилади.

Фото: Artel 

Бундан ташқари, ҳар бир чиқаётган Samsung кир ювиш машинаси А дан А +++ гача бўлган энергия тежамкорлигига эга. Бу дегани, янги кир ювиш машиналари сизга анчагина вақт ва пулни тежаб қолади. Электр токи ўйнашни бошлаганда ҳимоя қилувчи стабилизаторлар эса кир ювиш машинаси умрини анчагина узайтириш қобилиятига эга. Ўрнатилган стабилизаторларнинг электр токини тахминан 25 фоизга стабиллаштириш имконияти мавжуд.  

Янги бешта моделнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга.

6 кг кир ювиш ҳажмига эга бўлган WW60J3083LW номли модель, оилангиз учун аъло ёрдамчи бўлиши мумкин. Тушунарли интерфейс ва ўнта ҳар хил кир ювиш иш тартиблари орасида Main 2 ҳам бор. Main 2 кир ювиш тартибида, унча кир бўлмаган кийимни кир ювиш машинасига ташлаб, энг қисқа вақтда топ-тоза қилиб ювса бўлади. WW60J3063LW, WW60J4060HW, WW60J4210JW моделлари ҳам 6 кг кир ювиш ҳажмига эга, аммо ҳар бир нусхада бир ёки бир нечта қўшимча хусусиятлар бор. Масалан ECO Bubble, Bubble Soak, Smart Check ёки Eco Drum Clean.

Фото: Artel 

Кир ювиш машиналари орасида донғи кетган ECO Bubble хусусияти бир нечта соҳаларда асқотади. Бу хусусиятга эга бўлган кир ювиш машиналари ўз ўзидан пуфаклар ишлаб чиқариб, кир ювиш порошокини ҳаво билан бойитилган сувда эритишга қодир. Бу хусусият кийимни кучли концентрацияга эга тозаловчи воситаларга қараганда яхшироқ тозалайди. Eco Bubble совуқ ва иссиқ сувда бир хил самарали натижага эга бўлгани сабабли, электрик токини тежаши ҳам мумкин.

Фото: Artel 

Bubble Soak технологияси ҳатто тозалиниши қийин бўлган доғларни осонгина ювиб ташлашга кўмаклашади. Бу хусусиятни ишлатганда, матодаги доғлар пуфаклар ёрдамида юмшатилади ва ювиб ташланади.

Фото: Artel 

Smart Check мобил илова бўлиб, кир ювиш машинаси ишдан чиққан ҳолларда нима ишдан чиққанини ва таъмирланиши шарт бўлган жиҳозни қандай тузатиш мумкинлиги ҳақида маълумот беради. Бу илова ёрдамида унча қийин бўлмаган таъмирлаш ишларини ўзингиз амалга оширишингиз мумкин.

Eco Drum Clean хусусияти кир ювиш машинаси барабанини тозалашни янада осонлаштиради ва ҳеч қандай кимёвий воситаларсиз тозалашга кўмаклашади. Керак бўлганида бу хусусият ҳатто барабанни тозалаш вақти келгани ҳақида дарак бериши ҳам мумкин.

WW80J6210CW номли модель ҳам юқорида айтилган хусусиятларга эга, аммо унинг кир ювиш ҳажми 8 килограммдан иборат. Бу турдаги кир ювиш машиналари катта ҳажмда кир ювиш учун тўғри келади.

Фото: Artel 

Инвертор туридаги моторлар эса жуда катта энергия тежамкорлигига, паст шовқин даражасига ва узоқ вақт хизмат қилиш муддатига эга. Кир ювиш машиналари ҳар хил хусусиятга эгалиги туфайли, ҳар бир мижознинг талабларини қониқтира олади ва ҳар бир мижоз ҳамёнига мос келади. 

Реклама ҳуқуқи асосида