Бангладеш бош вазири Шайҳ Ҳасина Мьянманинг Аракан вилоятидаги вазиятни тартибга солиш бўйича режасини тақдим қилди. Бу ҳақда bdnews24 портали хабар бермоқда. 

Бангладеш етакчиси Ислом ҳамкорлик ташкилоти контакт гуруҳи йиғилишида Аракандаги вазиятни тартибга солиш бўйича 6 та қадамни таклиф қилди.

"Бугунги кунда Мьянмадаги мусулмон биродарлар ва сингиллар этник тозалашларга дуч келдилар. Мьянмада давом этаётган ҳарбий операция Аракан штатининг таназзулига олиб келди", деб айтган Ҳасина.

Режа Аракандаги ҳарбий операциянинг зудлик билан тўхтатилиши, Мьянмада тинч аҳолини ҳимоялашни кафолатлаш учун хавфсизлик ҳудудининг яратилиши, БМТнинг собиқ бош котиби Кофи Анан бошчилигидаги маслаҳат комиссиясининг тавсияларини бажариш, қочқинларга шошилинч гуманитар ёрдамни ўз ичига олади. Шунингдек,  Даққа Мьянмадан роҳингя миллати вакилларини бенгаллар деб атовчи "давлат ташқиқотини" бас қилишни талаб қилмоқда. Ва ниҳоят, режадаги муҳим банд Мьянмага Бангладешда бошпана топган 400 мингдан кўпроқ роҳингя қочқинларининг қайтарилиши ҳисобланади.

Мьянма Даққа билдирган таклифлардан бирини – БМТ ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти шафелигида хавфсизлик ҳудудининг яратилишини рад этди. Шу билан бирга Мьянманинг де-факто бош вазири Аун Сан Су Чжи роҳингя қочқинларига уларнинг Мьянмада яшашга ҳуқуқлари тасдиқлангандан кейин Араканга қайтишларига рухсат берилишини айтди.