АҚШ президенти Дональд Трампнинг БМТдаги баёноти иккилик стандартларига мисол ҳисобланади, деб фикр билдирди Боливия президенти Эво Моралес.

"Трамп ўзини бутун дунё эгасидек ҳис қилмоқда, суверенитет ҳақида гапира туриб, базаларини ва ҳарбий аралашувни суқиштирмоқда. Иккилик стандартлари", деб ёзган Моралес твиттерда.

"Мени Трамп каби мультимиллионер социализмга хуруж қилаётгани ажаблантирмаяпти. Бизнинг кураш ҳамиша мафкуравий ва дастурий бўлади. Трамп бир томондан Венесуэла билан мулоқот қилишга чақириб, бошқа томондан аралашув қуролини тайёрлаётгани ачинарли ҳолатдир. Давлат тўнтарувига эриша олмайсиз", деб ёзган Моралес Венесуэлани назарда тутиб.

Трамп БМТ Бош ассамблеяси минбаридан сўзлаган нутқида агар Венесуэла ўз сиёсий йўналишини ўзгартирмаса, АҚШ бу мамлакатнинг кейинги ҳаракатларига тайёр эканлигини айтган. У, шунингдек, Шимолий Корея АҚШга таҳдид қилса, уни буткул йўқ қилиш билан таҳдид қилган.