Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мамлакатимизда валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилиш, республика экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозордаги рақобатдошлигини ошириш, мамлакатимизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилганлиги билан алоҳида аҳамиятга моликдир.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида акциядорлик-тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” тизимида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан,  аҳолига ва юртимиз меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида:

- банк тизимидаги мавжуд 15 та валюта айирбошлаш шохобчасига қўшимча равишда банкнинг минтақавий ва туман филиаллари бинолари ҳамда йирик бозор ва савдо марказлари ҳудудларида фаолият кўрсатаётган мини-банкларда жами 33та валюта айирбошлаш шохобчаси ташкил этилди;

- жорий йилнинг 5 сентябридан буён банк валюта айирбошлаш шохобчаларида аҳолидан нақд хорижий валюталар сотиб олиниши йўлга қўйилди;

- валюта айирбошлаш шохобчалари эрталаб соат 9-00 дан кеч соат 22-00 гача, тушликсиз фаолият юритиши таъминланмоқда;

- банк томонидан мавжуд 10 та конверсион операциялар бўлимларига қўшимча равишда яна 29 та филиалда конверсион операциялар бўлимлари ташкил этилди.

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Бугунги кунда “Қишлоқ қурилиш банк”да:

- чет эл валютасини сотиб олиш мақсадида ишлатиладиган конверсион карталарни расмийлаштириш учун амалга ошириладиган тўлов  100,0 минг сўмни  ташкил қилади;

- чет эл валютасини харид қилиш учун маблағ нақд, банкда сақланаётган омонатлар, конверсия қилдирувчининг пластик карточкаларидаги маблағлар ҳисобига амалга оширилмоқда;

- чет эл валютасидаги картанинг камайтирилмайдиган қолдиқ депозити 100 АҚШ долларини ташкил этади. Бу маблағ карта эгасига тегишли бўлиб, у чет эл банклари томонидан картага кўрсатилган хизмат учун маблағ ечиб олиниши оқибатида карта балансининг пасайиб кетиши натижасида банк-эмитент кўриши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш мақсадида йўлга қўйилган ва мазкур маблағ қолдиғи карта ёпилаётган пайтда карта эгасига қайтариб берилади;

- халқаро тўлов картаси балансида мавжуд бўлган маблағлардан савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида товар ва хизматлар учун нақд пулсиз тўловлар ўтказилганда банк комиссияcи миқдори 0,7 фоизни ҳамда банкомат орқали нақд пул олинганда ушлаб қолинадиган банк комиссияcи миқдори 1 фоизни ташкил этади.

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Яна бир қулайлик:

- банкда конверсион карталараро пул ўтказмалари хизмати жорий этилди. Эндиликда конверсион карта эгалари ўз ҳисобидан хорижий валютани қабул қилувчи чет элда бўлган тақдирда ҳам картадан картага ўтказишлари мумкин. Бунда маблағ ўтказувчи ҳам, қабул қилувчи ҳам АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” конверсион карталари эгалари бўлишлари лозим.

Айни вақтда, харид қилинадиган валюта миқдори, валюта сарфланиши режалаштирилган давлатлар ва банкоматларда ечиладиган валюта миқдорига ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”да валюта айирбошлаш масалалари бўйича “Ишонч телефонлари” фаолияти йўлга қўйилган.

Банк мижозлари ва фуқаролар қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, ўзларини қизиқтирган саволлар, шунингдек, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилишлари мумкин:

(0-371) 150-10-01, 150-76-46, 150-76-84.

“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқлари асосида