Қозоғистон парламенти депутатлари бугун, 20 сентябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битимга, шунингдек, Қозоғистон-Норвегия халқаро автомобиль ташувлари тўғрисидаги Битимга тузатишлар киритилишини тасдиқладилар. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.

Мамлакат Мажилиси спикери Нурлан Нигматулиннинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Норвегия билан келишувлар Қозоғистоннинг транспорт инфратузилмасидан фойдаланадиган глобал логистика схемаларини шакллантиришга қаратилган.

Хабар қилинишича, келишувларни ратификация қилиш йўловчиларни, шунингдек, автомобиль транспортини, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳуқуқий асос яратади.