Мексикада 19 сентябрда содир бўлган кучли зилзила қурбонлари сони 139 кишига етди. Бу ҳақда  Мексиканинг авария-қутқарув миллий хизмати бошлиғи Луис Фелипе Пуэнте твиттерда маълум қилди.

Энг кўп қурбонлар Морелосда қайд қилинган: уларнинг сони 64 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, Мехикода 36 киши, Пуэбледа 29 киши, Мехико штатида 9 киши ва Герреро штатида бир киши ҳалок бўлган. 

Bloomberg ахборот агентлиги маълумотларига кўра, зилзиладан талофат кўрган ҳудудларда ҳаммаси бўлиб 20 млн киши яшайди. 

19 сентябрда юз берган 7,1 магнитудали зилзила жиддий вайроналарга олиб келган. Мамлакат пойтахти Мехикода камида 20 та уй вайрон бўлган. Мехико раҳбарияти фавқулодда ҳолат тартибини киритган. Табиий офат жамоат транспорти ишини издан чиқарган, халқаро аэропорт ёпиб қўйилган.