19 сентябрда Мексикада пойтахт Мехикони қамраб олган кучли зилзиладан кейин Попокатепетл вулқони отила бошлади. Бу ҳақда Мексика ОАВ хабар бермоқда.

Мехико яқинида жойлашган вулқон тутун устуни отган. У аввал 22 августда ҳам ҳаракатга келиб, 4 км га чўзилган тутун устуни отганди.

Мексикалик сейсмологлар айни вақтда вулқондаги вазиятни энг юқори хавфлилик даражаларидан бири – қизил тревога сифатида баҳолашган.

Зилзиладан талофат кўрган ҳудудларда фавқулодда ҳолат тартиби киритилди. Мехико кўчаларига 3 минг ҳарбий олиб чиқилган.