Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида давом этаётган Ёпиқ иншоотлардаги бешинчи Осиё ўйинларининг “B” гуруҳи 4-турида Афғонистон билан рўбару келди.

ЎФФ матбуот хизмати хабар беришича, мазкур ўйинда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари кутилмаганда 2:4 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ўзбекистон таркибида Дилшод Раҳматов ва Фарҳод Абдумавлонов гол уришга муваффақ бўлди.

Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари
Футзал. “B”гуруҳи
20 сентябрь, чоршанба

Ўзбекистон – Афғонистон 2:4

Голлар: Дилшод Раҳматов (35), Фарҳод Абдумавлонов (38) – Акбар Козими (4), Сайид Меҳди Ҳошими (21), Жавад Ҳайдари (34), Алиризо Қурбони (34)

Ушбу гуруҳнинг яна бир ўйинида Хитой термаси Мальдив оролларини 9:3 ҳисобида таслим қилишга эришди.

Қуйида “B” гуруҳининг қолган учрашувлари тақвими билан танишинг:

21 сентябрь, пайшанба

16:45  БАА – Афғонистон
19:00  Ўзбекистон – Хитой

Эслатма: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган

Маълумот учун, футзал турнирида 17 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда. Иккита гуруҳда бештадан, битта гуруҳда тўртта ва яна бир гуруҳдан уч жамоа ўрин олган. Гуруҳларда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олишади. 1/4 финал ғолиблари ярим финалга чиқишади. Ярим финалда ғалаба қозонган жамоалар финалда чемпионлик учун курашса, мағлуб бўлган икки жамоа эса бронза медаллари учун баҳслашади.