Денов тумани “Буюк ипак йўли” маҳалласида яшовчи, тумандаги “Ислом Нурафшон” хусусий корхонаси раҳбари, А.С.нинг аризаси юзасидан туман прокуратураси ва Департаментнинг туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда, туманнинг “Озод” маҳалласида яшовчи “Денов енгил саноат” касб ҳунар коллежида ўқитувчи, Ж.М. А.С.ни 2000 АҚШ доллари эвазига Татаристон Республикаси “Казан федерал Университети”га ўқишга киритиш учун таниши “Казан федерал Университети”нинг 2-курс талабаси, туманнинг “Файзли” маҳалласида яшовчи М. М. билан ўзаро тил бириктириб, С.Ашуровадан 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. 

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Натижада М.Ж. ва  М.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.