Саудия Арабистони ҳукумати WhatsApp ва Skype мессенжерларидаги овозли қўнғироқларга нисбатан жорий қилинган тақиқловни бекор қилади. BBC шу ҳақида хабар берди. 

Алоқа вазирлигида маълум қилинишича, 20 сентябрдан Voice over Internet Protocol (VoIP) фойдаланувчиларга хизмат кўрсата бошлайди. Саудия ҳукумати "қоидалар"га риоя қилишдан бош тортгани учун VoIP'ни блоклаб қўйганди.  

Бундан аввал Snapchat Қатарнинг Al Jazeera телеканалини блоклаган эди. 

Саудия расмийлари Қатар тармоғини "экстремизмни қўллаб-қувватловчи зарарли ва тарғиботчи канал" дея айблашган.

Таъкидлаш жоизки, ҳукумат 400 минг веб-сайтни блоклаш тўғрисида қарор қабул қилган 2011 йилги "араб баҳори"дан сўнг Саудия Арабистонида интернетда цензура кучайган.