19 сентябр куни Нью-Йорк шаҳридаги БМТ Бош қароргоҳида ўз ишини бошлаган Бош Ассамблея 72-сессиясида нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев қўшни Афғонистон муаммосига тўхталиб ўтди.

Унда мамлакат раҳбари минтақа муаммоси афғон ҳукумати ва вакилларисиз ҳал бўлмаслигига урғу қилиб, низолар тинч йўл билан ҳал бўлишини айтиб ўтди. Шунингдек, президент Шавкат Мирзиёев Афғонистон муаммосини ижобий ҳал этиш мақсадида АҚШ президенти Дональд Трампни яқиндан ҳамкорлик қилишга чақирди.

Ўзбекистон президенти қардош афғон халқининг турмуш тарзини юксалтиришга доим тайёр эканини, бундан кейин ҳам иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириб боришини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ноябрь ойида Самарқандда БМТ шафелигида ўтказилиши режалаштирилаётган Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш муаммоларига бағишланган халқаро конференцияда ана шу масалаларга амалий ечим топилишини таъкидлаган Шавкат Мирзиёев БМТ Олий органини Марказий Осиёда барқарорликни сақлаб қолиш борасида ҳам ҳамкорлик қилишга чақириб қолди.