Мексикадаги Пуэбла-де-Сарагоса шаҳридан унча узоқликда бўлмаган ҳудудда 7,1 магнитудали ер силкиниши қайд этилди, деб хабар беради Европа Ўртаер денгизи сейсмология маркази ходимлари. Мамлакат жануб-шарқида кузатилган қаттиқ ер қимирлашида жабр кўрганлар ва зарар ҳозирча аниқланмаган.

Табиий офат Мексикадаги маҳаллий вақт билан соат 18:14да рўй берди, унинг эпимаркази Тепеохума аҳоли яшаш пунктидан 8 км узоқликда бўлган. Қимирлаш ўчоғи ер сатҳидан 60 км қуйида ётибди, деб тахмин қилинмоқда. Мексико-сити атрофидаги битта бино қулаб тушгани ижтимоий тармоқларда янграмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу ойнинг бошида Мексида кузатилган 8,1 магнитудали ер силкиниши 90 кишининг умрига зомин бўлганди.

Эътиборли жиҳати, роппа-росса 22 йил аввал, 1985 йил 19 сентябрда Мексика ўз тарихидаги энг вайронкор зилзилани бошдан кечирганди. Ўшанда Мехиконинг марказий ва шимолий туманлари талофат кўрганди. 8,0 магнитудали зилзила оқибатида турли маълумотларга кўра 7 мингдан 35 минггача киши ҳалок бўлганди, 30 мингдан кўпроқ одам жароҳат олганди.