Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2016 йил 16 сентябрь куни «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ички ишлар идоралари тизимида кенг кўламли ислоҳотлар жадаллик билан амалга оширилмоқда. Ички ишлар идораларининг бошқа соҳавий хизматлари билан бир қаторда тергов хизмати йўналишини ҳам янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Президент томонидан 2017 йил 10 апрель куни қабул қилинган «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов Бош бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ташкил этилиб, қўшимча суриштирувчи лавозимлари жорий этилган.

Шу муносабат билан Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармасида мавжуд бўлган бўш ўринларни жамлаш мақсадида ИИВнинг амалдаги буйруғи талабларига кўра, 30 ёшдан ошмаган, бўйи 170 сантиметрдан паст бўлмаган, олий ҳуқуқшунос маълумотига эга бўлган, Қуролли кучлар сафида муддатли, сафарбарлик чақируви резерви ҳарбий хизматини ўтаган ёки олий ўқув юртининг ҳарбий кафедрасида таҳсил олган, маҳалла ва яшаш жойидан ижобий тавсифланган, тергов тизимларида хизмат қилиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ишга қабул қиламиз.

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси.

Мурожаат учун телефонлар: 264-40-30, 269-16-41.