Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида “Тинчлик – халқ фаровонлигининг асосидир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбир 21 сентябрь - “Халқаро тинчлик куни”га бағишланди. Қайд этиш лозимки, бу сана халқаро жамоатчилик томонидан кенг кўламда нишонланади. 

Тўқимачилик ва енгил саноат институтидаги тадбирда олий ўқув юрти ректори С.Юнусов, Ўзбекистон халқ артистлари Ё.Саъдиев, Э.Комилов ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси М.Усмонова ҳамда Муқимий номидаги Ўзбек Давлат мусиқий театри актёрлари, институт профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Фото: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Фото: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Фото: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Фото: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти