Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасида 22 сентябрда Тошкент вақти билан соат 00:00да Lotte New York Palace меҳмонхонасида учрашув бўлиб ўтади.

Учрашувдан кейин Эрдўған ва Трамп қўшма баёнот билан чиқишади.

Бундан ташқари, икки давлат делегациялари иштирокида ҳам учрашув бўлиб ўтади. Томонлар Эрдўған қўриқлаш хизматига АҚШ қуролининг етказиб берилишига тақиқловни муҳокама қиладилар.

Жумладан, Эрдўған ФЕТО бошлиғи Фатҳулла Гуленнинг экстрадиция қилиниши масаласини кўтаради.

Таъкидлаш жоизки, БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессияси доирасида Эрдўған кўплаб давлатларнинг раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.